Қозоғистонда 148 овул тоза ичимлик суви билан таъминланади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилда Қозоғистонда 148 овул марказлаштирилган сув тармоғи билан қамраб олинади. Бу ҳақда ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Қайрбек Ускенбаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Мамлакатда 6316 та овул бор. Шундан 3 минг 991 та овул марказлаштирилган сув тармоғи билан таъминланган, 403 та овулда комплекс блокли модуллар ўрнатилган. Қопланмаган 1922 та овулнинг 793 тасида марказлаштирилган сув тармоқлари қурилишини давом эттириш режалаштирилган. 1129 та овулда мустақил сув тозалаш тармоғи ўрнатилади. Жорий йилда 148 та овул марказлашган сув тармоғи билан таъминланади, 220 та кам аҳоли пунктларида комплекс блок модуллари ўрнатилади», - деди у Мажилисда ўтказилган давра суҳбатида.

Унинг таъкидлашича, 2021-2024 йилларга мўлжалланган республика бюджетидан 181 миллиард тенге қўллаб-қувватланган. Бу маблағлар ҳисобидан 284 овул марказлашган сув тармоғи билан таъминланади.

«Шунингдек, 20,6 минг аҳоли истиқомат қиладиган 56 та овулда Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлиги тизими орқали овул сув тармоқларини қуриш ишлари давом эттирилади. Пулни самаралироқ сарфлаш мақсадида аҳоли сони 200 нафардан кам бўлган 1129 та овулда сув тозалаш тармоқлари ўрнатилади», - деди Қайрбек Ускенбаев.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар