Қозоғистонда 11 ойда «Eńbek» давлат дастурида 629 мингдан ортиқ киши иштирок этди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Жорий йилнинг 1 декабр ҳолатига кўра, бандликка кўмаклашиш чора-тадбирлари назарда тутилган «Eńbek» давлат дастурида 629,3 мингдан ортиқ киши иштирок этди, деб хабар беради ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизмати.

470,2 минг киши иш билан таъминланган, шундан 359 минг нафари доимий иш билан таъминланган.

2017-2021 йилларда самарали бандлик ва оммавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича «Eńbek» давлат дастурининг биринчи йўналишини амалга ошириш доирасида 16,9 минг нафар фуқаро қисқа муддатли курсларга, 15 минг нафар фуқаро техник ва касб-ҳунар таълими йўналишида ўқитилди.

8,4 минг нафар фуқарога тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун имтиёзли микрокредит, 28,2 минг нафар фуқарога қайтарилмайдиган давлат гранти ажратилди.

177,8 минг киши имтиёзли иш ўринларига ишга жойлаштирилди, шу жумладан: ижтимоий иш ўринларига 18,2 минг киши; ёшлар амалиёти - 26 минг киши; жамоат ишлари учун - 133,5 минг киши.

Меҳнат ҳаракатчанлиги доирасида 2092 оила ёки 7016 киши, шу жумладан, 2610 нафар меҳнатга лаёқатли ёшдагилар бошқа жойга кўчирилди. Шундан 2067 нафари янги яшаш жойида доимий иш билан таъминланди ва 172 нафари тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланади, 7 нафари ўқишга юборилди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда «Eńbek» давлат дастурида 649 минг киши иштирок этган. 437,3 минг киши иш билан таъминланди, шундан 319,2 минг нафари доимий иш билан таъминланди. Оммавий тадбиркорликни ривожлантириш учун 12,7 минг микрокредит ва янги бизнес ғояларни амалга ошириш учун 44,9 минг қайтарилмайдиган давлат гранти ажратилди.

18,7 минг киши қисқа муддатли ўқув курсларига, 18,4 минг киши касб-ҳунар таълими ташкилотларида ўқитилди.

Шунингдек, ишчи кучи ҳаракатчанлигини ошириш доирасида аҳоли гавжум ҳудудлардан 5,8 минг аҳолига эга 1,8 минг оила кўчирилди.

Сўнгги хабарлар