Қозоғистонда 1 июлдан бошлаб давлат харидларида рейтинг-балл тизими жорий этилади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – 2022 йил 1 июлдан бошлаб қурилиш соҳасида давлат харидлари бўйича рейтинг-балл тизими жорий этилади. Бу ҳақда Қозоғистон Молия вазири ўринбосари Даурен Кенбейл маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«1 июлдан бошлаб рейтинг-балл тизимини синовдан ўтказамиз. Бу қонунга киритилган. Бироқ биз уни 1 июлдан бошлаб амалга оширишни режалаштирмоқдамиз. Қурилиш-монтаж ишларини харид қилишда у автоматик тарзда ишлайди. Бу тизим қурилиш ишлари учун етказиб берувчини, яъни пудратчини автоматик тарзда танлаб олишини англатади», — деди Даурен Кенбейл Молия вазирлиги ва Жаҳон банки ҳамкорлигида ташкил этилган қўшма семинарда ОАВга берган интервьюсида.

Вазир ўринбосарининг таъкидлашича, тизим солиқ органларидан унинг маълумотларини сўраш, тажрибани ўрганиш орқали хизмат кўрсатувчи провайдерни автоматик тарзда танлаб олади.

«Тизим буларнинг барчасини автоматик тарзда умумлаштиради ва балл орқали етказиб берувчини танлайди», - деди у.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар