Қозоғистон Жанубий Кореянинг АЭС қуриш тажрибасини кўриб чиқмоқда

None
None
SEOUL. Kazinform – Қозоғистон ва Жанубий Корея атом энергетикасини ривожлантириш соҳасида стратегик шерикликни мустаҳкамламоқда, дея хабар беради Kazinform.

28 июн куни Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида Қозоғистон Энергетика вазири ўринбосари Жандос Нурмағанбетов бошчилигидаги Қозоғистон делегацияси Жанубий Корея Савдо, саноат ва энергетика вазирлиги ҳамда ядро технологиялари етказиб берувчи Korea Hydro & Nuclear Power (KHNP) компанияси вакиллари билан учрашди.

Учрашув давомида «Қазақстан атом электр станциялары» МЧЖ ва KHNP ўртасида атом энергетикасини ривожлантириш соҳасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Ушбу меморандум Қозоғистон ва Жанубий Корея ўртасидаги атом энергетикасини ривожлантириш соҳасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлайди.

KHNP - KEPCO компаниясининг мамлакатдаги 24 та атом электр станциясига эгалик қилувчи ва бошқарувчи шўба корхонаси.

АЭС умумий қуввати бўйича KHNP дунёда учинчи ўринда туради. У техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқишдан атом электр станциясини қуриш ва ишга туширишгача техник ёрдам кўрсатади.

KHNP ҳозирда Бирлашган Араб Амирликларида APR-1400 реактори қўйилган Барак АЭСининг 4 та энергия блокини қуриш лойиҳасини амалга оширмоқда.

Улардан иккитаси 2020-2021 йилларда фойдаланишга топширилган.

Сўнгги хабарлар