Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидаги назорат-ўтказиш пункти вақтинча ёпилди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги «Даут-ата» – «Тажен» ўтиш пунктида одамлар, транспорт воситалари ва юклар ҳаракати вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради.

«Ўзбекистонлик ҳамкасблардан 1 июлдан бошлаб олинган маълумотларга кўра, ахборот тизими ишламай қолгани сабабли Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги «Даут-ата» – «Тажен» (автомобил) ўтиш пунктида одамлар, транспорт воситалари ва юклар транзити вақтинча тўхтатилган. Ушбу маълумотларга кўра, «Каракалпакия» – «Бейнеу» йўналишида темир йўл ҳаракати тўхтатилиши мумкин. Шу муносабат билан, давлат чегарасини мазкур назорат-ўтказиш пунктлари орқали кесиб ўтувчи фуқаролардан ўз йўналишларини олдиндан режалаштиришларини сўраймиз. Ўзбекистон томонидаги назорат-ўтказиш пунктлари фаолияти тиклангани ҳақида қўшимча маълумот берамиз», — дейилади МХҚ матбуот хизмати хабарида.


Сўнгги хабарлар