Қозоғистон ўзбек талабаларини Аҳмад Яссавий стипендияси асосида Туркистон университетига қабул қилишга тайёр

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ўзбекистонлик талабаларни Қозоғистон университетларига таклиф қилишимиз керак. Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев оммавий ахборот воситалари учун ўтказилган қўшма брифингда шундай баёнот берди, дея хабар беради Kazinform.

«Ўзбекистонлик талабаларни Қозоғистондаги университетларга таклиф қилишимиз керак. Бунинг учун Аҳмад Яссавий номидаги махсус стипендия ва грантлар ажратилган. Ўйлайманки, ўзбекистонлик талабалар Қозоғистондаги олий ўқув юртларида ўқишга қизиқиш билдирмоқда. Шу каби, қозоғистонлик талабалар ҳам Ўзбекистонда таълим олишлари мумкин. Ҳозиргина Шавкат Миромоновичга қозоқнинг таниқли зиёлилари ўз даврида Тошкентда таълим олганини айтувдим. Балки бу эзгу анъанани қайта тиклаш керакдир, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Давлат раҳбари, шунингдек, Қозоғистон ўзбек талабаларини Аҳмад Яссавий стипендияси асосида Туркистон университетига қабул қилишга тайёр эканлигини маълум қилди.

Сўнгги хабарлар