Қозоғистон яқин уч йил ичида 45 та самолёт сотиб олади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Жорий йилда мамлакатда 9 та самолёт сотиб олиш режалаштирилган, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Бизда ҳар бир авиакомпания учун самолёт сотиб олиш режаси бор. Шунга кўра, 2025 йилгача 45 дан ортиқ самолёт сотиб олинади. Масалан, жорий йилда «Аir Аstana» ва «FlyArystan» 2 та самолёт олди. 27 июндан «Аir Astana» ва «FlyArystan» авиакомпаниялари жадвалида янги аэробус пайдо бўлди. Бундан ташқари, жорий йил охиригача ушбу 2 авиакомпания яна 5 та самолёт сотиб олади», - деди ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги Фуқаро авиацияси қўмитаси раиси ўринбосари Салтанат Томпиева.

Унга кўра, бу йилги режага кўра, 9 та янги самолёт харид қилинади.

Муаллиф: Али Ибраев

Сўнгги хабарлар