Қозоғистон Ядро синовларини тақиқлаш ташкилоти комиссиясининг ишчи гуруҳига раислик қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Ядро синовларини ҳар томонлама тақиқлаш тўғрисидаги шартнома ташкилоти тайёргарлик комиссиясининг ишчи гуруҳига раислик қилди, деб хабар беради Kazinform ҚР Энергетика вазирлигига асосланиб.

Қозоғистоннинг ядро қуролини тарқатмаслик режимини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссасини эътироф этган ҳолда халқаро ҳамжамият Қозоғистон Республикаси Миллий ядро марказининг бош директори Эрлан Батирбековни Ядро синовларини ҳар томонлама тақиқлаш тўғрисидаги шартнома ташкилоти тайёргарлик комиссиясининг ишчи гуруҳи раиси этиб сайлади. Учрашув маросими 150 дан ортиқ мамлакатлар вакиллари иштирокида онлайн тарзда ўтказилди.

Сўнгги хабарлар