Қозоғистон ва Ўзбекистон муносабатларини мустаҳкамлашда яна бир қадам қўйилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 25-26 феврал кунлари Ўзбекистонда бош вазирлар иштирокида Қозоғистон-Ўзбекистон икки томонлама муносабатлари тарихида иккинчи ҳудудлараро ҳамкорлик форуми бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform ҚР Миллий иқтисодиёт вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

«Қишлоқ хўжалиги кооперацияси, саноат ва туризм соҳасида минтақавий бизнес ҳамкорлик» номли тадбирда Қозоөистон делегациясига Қозоөистон Республикаси миллий иқтисодиёт вазири Руслан Даленов бошчилик қилди.

Унда, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ва Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазирлиги ўртасида ўзаро англашув ва ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.

«Бугун стратегик шериклик доирасида вазирликлар ўртасида иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди. Биз очиқ иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа маълумотларни, шунингдек, тегишли қонун ҳужжатлари матнларини, шунингдек, уларга киритилган ўзгартиришларни алмашамиз», - деди Даленов.

«Шубҳасиз, бугунги форум Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида мустаҳкам ҳамкорлик ва алоқаларни ўрнатиш йўлидаги яна бир қадамдир. Бу Қозоғистон ва Ўзбекистон ишбилармон доиралари ва ҳудудлари ўртасида ҳудудлараро ва трансчегаравий инвестициялар ҳажмини ва ишбилармонлик ҳамкорлиги ҳажмини оширишга туртки беради», - деди тадбирдан кейин Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазири.


Сўнгги хабарлар