Қозоғистон ва Ўзбекистон коинотни биргаликда тадқиқ қилишга келишиб олди

None
None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон билан космосни тинч мақсадларда тадқиқ қилиш ва фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни тасдиқлади, деб хабар беради Kazinform мухбири Ўзбекистон Адлия вазирлигининг Telegram каналига таяниб.

Ҳукуматлараро битим 2021 йил 6 декабр куни Нур-Султан шаҳрида Ўзбекистон Президентининг Қозоғистонга давлат ташрифи доирасида имзоланган эди.

Ҳужжат томонларнинг коинотни тадқиқ қилиш ва тинч мақсадларда фойдаланиш, икки давлат иқтисодиёти, илм-фан, хавфсизлик ва ижтимоий тараққиёти манфаатлари йўлида космик технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича ҳамкорлигини тартибга солади.

Келишувга кўра, Ўзбекистон ва Қозоғистон коинот соҳасида қўшма дастурлар, лойиҳалар ва тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади, ахборот, билим ва маълумотлар алмашади, космик қурилмаларни учириш ва бошқариш учун ер усти воситалари ва тизимларидан фойдаланади ва ҳоказо.

Эслатиб ўтамиз,

10-12 май кунлари Тошкентда Марказий Осиё минтақасида илк маротаба Space Technology Conference (STC 2022) конференцияси бўлиб ўтмоқда.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков

Сўнгги хабарлар