Қозоғистон ва Ўзбекистон қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон ва Ўзбекистон ўқув машғулотларида ҳарбий қисмларни биргаликда жойлаштириш йўлларини ишлаб чиқди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб, Kazinform хабар берди.

Қозоғистон Мудофаа вазирининг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида икки мамлакат мудофаа вазирликлари раҳбарлари генерал-лейтенант Мурат Бектанов ва генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов «Термиз» полигонида ўтказилаётган «Ҳамкорлик-2021» қўшма машғулотларининг фаол босқичини кузатди.

Ўқув режасига кўра, жанговар бўлинмалар қидирув-разведка ишларини олиб борди, душманнинг пистирмадан қилган ҳужумининг олдини олиш, душманнинг кучли отрядларини йўқ қилиш, ҳужумни қайтариш ва юқори ҳаракатчан ҳарбийлаштирилган гуруҳларни йўқ қилиш вазифаларини бажарди.


«Ҳамкорлик-2021» қўшма ўқув машғулотлари турли ўқув-жанговар вазифаларни ҳал этишда икки давлат ҳарбий тузилмалари ўртасидаги ҳамкорлик даражасини, шунингдек, вазият кескинлашган тақдирда минтақада алоқа ва мувофиқлаштириш даражасини оширишга қаратилган.

Мурат Бектанов ва Баҳодир Қурбоновнинг расмий музокараларида минтақавий ва глобал хавфсизликка оид сўнгги чақириқ ва таҳдидлар муҳокама мавзусига айланди. Бунга Aфғонистондаги вазият ҳам киради. Бундан ташқари, томонлар Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги мудофаа, ҳарбий таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорликнинг долзарб йўналишларини муҳокама қилдилар.


Музокаралар натижасида икки давлат мудофаа вазирликлари ўртасида 2022 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режаси тасдиқланди. Режада қўшма тезкор ва жанговар тайёргарлик тадбирлари, жамоаларнинг Қозоғистон ва Ўзбекистонда ўтказиладиган Халқаро армия ўйинларида иштирок этиши, алмашув ташрифлари ўрин олган.



Сўнгги хабарлар