Қозоғистон ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзолади

None
None
TURKIYA. Кazinform - Қозоғистон ва Туркия ўртасида ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Ҳужжат Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Туркия Республикасига давлат ташрифи доирасида имзоланди.

Вазирлик маълумотларига кўра, Қозоғистон Мудофаа вазири Руслан Жақсилиқов Туркия Мудофаа вазири Хулуси Акар билан учрашган, учрашув давомида икки давлат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликни тартибга солувчи қатор ҳужжатлар имзоланган.


«Генерал-полковник Руслан Жақсилиқов Туркия Қуролли кучларининг Махсус операциялар марказига ҳам ташриф буюрди. Бундан ташқари, Қозоғистон Мудофаа вазири Туркия Республикаси Ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу билан учрашди», — дейилади Қозоғистон Мудофаа вазирлиги баёнотида.



Эслатиб ўтамиз, Қасим-Жомарт Тоқаев давлат ташрифи билан Туркияда бўлиб турибди.

Анқарага давлат ташрифи доирасида Қасим-Жомарт Тоқаев Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан музокаралар ўтказди.

Натижада икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган 14 та муҳим ҳужжат имзоланди.

Қасим-Жомарт Тоқаев ва Режеп Таййип Эрдоған икки давлат ўртасидаги муносабатларни «кенгайтирилган стратегик шериклик» даражасига кўтаришга қарор қилди.

Қозоғистон ва Туркия Президентлари кенгайтирилган стратегик шериклик тўғрисида қўшма баёнот берди.

Кун якунида Қасим-Жомарт Тоқаев ва Режеп Таййип Эрдоған ОАВ вакиллари учун брифинг ўтказди.






Сўнгги хабарлар