Қозоғистон ва Россия Бош вазирлари телефон орқали мулоқот қилишди

None
None

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон бош вазири Aсқар Мамин Россия Федерацияси Бош вазири Михаил Мишустин билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар беради primeminister.kz.

Бош вазирлар Қозоғистон ва Россияда коронавирус инфекциясига қарши курашни кучайтириш муҳимлигини таъкидладилар.

Aсқар Мамин ва Михаил Мишустин Қозоғистон-Россия савдо-иқтисодий ҳамкорлиги ва саноат, энергетика, транспорт, инфратузилма ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни илгари суришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилишди.

Бош вазирлар Евроосиё иқтисодий иттифоқи, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва бошқа интеграцион уюшмалар доирасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди.

Сўнгги хабарлар