Қозоғистон ва Қувайт ўртасида ҳаво қатнови очилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Алмати ва Ал Қувайт шаҳарлари ўртасида ҳафтасига иккита мунтазам рейс амалга оширилмоқда, деб хабар қилди Қозоғистон Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

«Қозоғистон Республикасида Коронавирус инфексиясининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссияси қарорига кўра, 2021 йил 1 декабрдан бошлаб Қувайтнинг «Jazeera Airways» авиакомпанияси Алмати ва Қувайт ўртасидаги янги йўналиш бўйича A320/A20Н рейси ҳафтасига 2 та мунтазам рейсни амалга ошира бошлади», - дейилгади хабарда.

Парвозлар санитария-эпидемиология талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ва авиакомпания сайтида эълон қилинган жадвалга мувофиқ амалга оширилади.

Бу йўналиш икки давлат ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик, туризм ва ишбилармонлик шериклигини ривожлантиришга хизмат қилади.




Сўнгги хабарлар