+7 (701) 759 90 19
USD 433.15 EUR 515.06
RUB 5.61 CNY 66.06
Янгиликлар

Қозоғистон ва Қирғизистон президентлари «Астана» халқаро молия марказига ташриф буюришди

3 Март 17:07
Баҳам кўринг:
Қозоғистон ва Қирғизистон президентлари «Астана» халқаро молия марказига ташриф буюришди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қирғизистон Президентининг Қозоғистонга давлат ташрифи якунида Қасим-Жомарт Тоқаев ва Садир Жапаров «Астана» халқаро молия марказига ташриф буюришди, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
ҚР Президентининг ўтган ҳафтадаги фаолиятига видеошарҳ ҚР Президенти Миллий банк раисини қабул қилди Коронавирус: ҚР Президенти фуқароларни имкон туғилган заҳотиёқ вакцина қабул қилишга чақирди

Давлат раҳбарлари Халқаро суд ва AIFC Арбитраж маркази, Молиявий хизматларни тартибга солиш қўмитаси, Ислом молия ва бизнес уюшмаси, Яшил молия маркази фаолияти билан танишдилар.


Шунингдек, икки мамлакат Президентларига, Экспат маркази, AIFC Биржаси, доимий малака ошириш бюроси ва Молиявий технологиялар маркази фаолияти тўғрисида маълумот берилди.


Қасим-Жомарт Тоқаев ва Садир Жапаров Молия марказининг бир қатор ишланмалари, хусусан, e-Justice электрон адлия тизими ва TABYS мобил иловаси билан танишдилар.


Тадбир якунида «Астана» халқаро молия маркази раҳбари Қайрат Келимбетов келажакда Бишкекда AIFC филиалини, шунингдек молия маркази жойлашган жойда Қирғизистон инвестицияларни ривожлантириш агентлигининг ваколатхонасини очишни таклиф қилди.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив