Қозоғистон ва Ҳиндистон ўртасида ахборот технологиялари бўйича сармоявий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

None
None
NEW DELHI. Кazinform - Қозоғистон Республикасининг Ҳиндистондаги Элчиси Нурлан Жалғасбаев Қозоғистон ва Ҳиндистон ўртасида ахборот технологиялари ва электрон саноат сармоявий ҳамкорликни ривожлантиришга бағишланган В2В онлайн сессиясини очиб берди. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Элчи Ҳиндистоннинг IТ ва электрон саноат бозорини ривожлантиришда эришилган юксалиш ютуқларини қайд этиб, Ҳиндистон компанияларини Қозоғистон билан фаол ҳамкорликни чақирди.

Сессияга «Kazakh Invest» компаниясининг Ҳиндистондаги вакили - Олжас Алипбаев модераторлик қилди ва у ҳинд компанияларининг катта қизиқиши ва иштирокини қайд этди, икки томонлама ҳамкорлик ривожини юқори баҳолади.

Тадбирда Қозоғистон давлат ҳокимияти органларидан ташқари, Қозоғистоннинг IТ ва электрон саноатнинг компаниялари иштирок этди. Ҳиндистондаги IТ электроника саноат компаниялари, NASSCOM ва IEEMA каби нодавлат нотижорат ташкилотлари қатнашдилар.

Сессия Қозоғистоннинг Ҳиндистондаги Элчилиги, ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги, «Kazakh Invest» АЖ ва Astana IТ Hub билан ҳамкорликда ташкил этилган бўлиб, унда Қозоғистон компаниялари Ҳиндистон бизнесига ўз лойиҳалари, IТ ва электрон саноат соҳаларида ҳамкорлик қилишни таклиф этишди.

Сўнгги хабарлар