Қозоғистон ва Хитой чегарасидаги барча назорат-ўтказиш пунктлари ишлаб турибди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги чегарадаги барча назорат-ўтказиш пунктлари фаолияти тикланган. Бу ҳақда ХХР Ташқи ишлар вазири Ван И маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Биз Сармоявий ҳамкорлик қщмитаси, Ҳамкорлик комиссияси, Минтақавий ҳамкорлик форуми каби механизмлар салоҳиятини оширамиз. Икки томонлама ҳамкорликни диверсификация қиламиз, мустаҳкамлаймиз ва сифатини оширамиз. Биз янги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантирамиз, янги йўналиш ва имкониятларни кўриб чиқамиз. Биз Хитой-Европа йўналишининг ўтказиш қобилиятини максимал даражада оширамиз ва Транскаспий халқаро транспорт йўлаги имкониятларини очамиз. Транспорт йўналишларини диверсификация қиламиз», - деди Ван И.

Шунингдек, у икки давлат 5G, катта маълумотлар, сунъий интеллект, рақамли молия, трансчегаравий электрон тижорат, қайта тикланадиган энергия соҳаларида янги ўсиш нуқталарини яратишга эътибор қаратишини таъкидлади.

«Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги чегарадаги барча назорат-ўтказиш пунктлари фаолияти тикланди. Ҳаво алоқасини модернизация қилишда ҳам муваффақиятлар бор. Яқинда икки мамлакатнинг ҳам авиакомпаниялари ҳафтасига 2 та рейсни амалга оширади. Бу ҳар икки давлат халқига ҳам фойда келтиради», – деди Хитой ташқи ишлар вазири.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар