Қозоғистон ва Франция ҳарбийлари глобал хавфсизлик масалаларини муҳокама қилишди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Нур-Султанда Қозоғистон Мудофаа вазирининг ўринбосари генерал -майор Мухамеджан Таласов бошчилигида Франция Миллий Мудофаа Олий тадқиқот Институти (IHEDN) ва Қозоғистон Мудофаа вазирлиги вакиллари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди, деб хабар беради ҚР Мудофаа вазирлик матбуот хизмати.

Иштирокчилар Қозоғистон ва минтақа хавфсизлиги, қуролли кучлар соҳасидаги долзарб муаммолар ва истиқболларни муҳокама қилишди.

Давра суҳбати давомида Қозоғистон армиясининг минтақавий хавфсизлик билан боғлиқ ривожланиши, шунингдек, тинчликпарварлик операцияларида қатнашиши ҳақида маълумот берилди.

IHEDN - Бош вазир бошчилигидаги маъмурий идора. Унинг вазифаси мудофаа, ташқи сиёсат, қуролланиш ва мудофаа иқтисодиёти билан шуғулланадиган Франция ва хориждаги юқори даражали ҳарбий ва фуқаро раҳбарларининг малакасини оширишдан иборат.

Сўнгги хабарлар