Қозоғистон ва Франция 2030 йилгача ҳамкорлик бўйича йўл харитасини имзолади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон ва Франция 2030 йилгача ҳамкорлик бўйича йўл харитасини имзоладилар, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон ва Франция 2030 йилга қадар иқтисодий ҳамда сармоявий ҳамкорлик қилиш қўшма йўл харитасига имзо чекди.

Ҳужжатга ҚР ТИВ, «KAZAKH INVEST»МК» АЖ, икки давлатнинг элчиликлари ва «MEDEF» француз тадбиркорлари жамияти билан ҳамкорликда ташкил қилинган Француз Республикасининг Европа ва Ташқи ишлар вазири ҳузуридаги ташқи савдо ва иқтисодий жозибадорлик бўйича вазир-делегат Франк Риестернинг Қозоғистонга ташрифи доирасида имзо чекилди.

Франк Риестер таъкидлаганидек, Франция Президенти Эмманюэль Макрон ташаббус кўрсатган бу ҳужжат икки томонлама стратегик ҳамкорликнинг янги даврини бошлаб беради ва икки томонлама алоқаларни ривожлантиришга жадал суръат бахш этади.

«Франция-Қозоғистон стратегик ҳамкорлиги узоқ муддатли қўшма лойиҳаларга асосланган. Йигирма йилдан зиёд вақт мобайнида йирик француз саноат гуруҳлари ишлаб чиқарадиган энергетика, авиация, темирйўл ускуналари қурилиши ва коинот соҳаси каби асосий соҳаларда Қозоғистон компаниялари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишга қарор қилинди. 2018 йили бизнинг давлатларимиз президентрлари 2021-2030 йилларга мўлжалланган француз-қозоқ иқтисодий ҳамкорлиги Йўл харитасига ташаббускор бўлдилар. «Йўл харитаси» бизнинг яқин ўн йилдаги икки томонлама иқтисодий алоқаларимизга янгича куч беради. Менинг фикримча, француз-қозоқ иқтисодий алоқалари жуда кўп ташаббуслар билан келгуси ўн йилликда хилма-хилландирилиб, доимо кенгайиши учун барча шароитлар яратилган. Яқинда аниқ лойиҳалар амалга оширилади деб ўйлайман», - деди Франк Риестер.

Шуни таъкидлаш керакки, делегация таркибига бирнеча йирик француз компаниялари вакиллари киритилган. Улар орасида жаҳонга машҳур «Airbus», «Air Liquide», «Saint-Goain», «Orano», «Total Eren», «Vicat», «Thales», «Idemia», «Tractebel», «Alstom» компаниялари раҳбарлари, «BRI Franse» бизнеске кўмаклашиш институти, «Lazard Freres» молия институти ва бошқалар мавжуд.

Ташриф доирасида хориж делегатлари ҚР Президентининг Халқаро ҳамкорлик бўйича махсус вакили Ержан Қазиханов, ҚР Индустурия ва инфратузилмаларни ривожлантириш, энергетика, молия, рақамли ривожланиш, инновация ва аэрокосмос саноати вазирликлари, Нур-Султан шаҳар ҳокимлиги, «Самурық-Қазына» ва «Байтерек» АЖ раҳбарлари билан учрашдилар.

Мулоқот давомида томонлар икки давлатнинг ўзаро фойдали ҳамкорлигини кучайтириш, энергетика, сув хўжалиги ва уй-жой коммунал инфратузилмасини янгилаш, рақамли соғлиқни сақлаш, биометрик тизимлар, автомобилсозлик, трансформаторлар ишлаб чиқариш, коинот сунъий йўлдошларини йиғиш ва бошқа соҳалардаги қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

Музокара якунида соғлиқни соқлаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги мемориандумга ва Франциянинг AFD тараққиёт агентлиги ва ҚР Миллий иқтисодиёт вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги мемориандум имзоланди.




Сўнгги хабарлар