Қозоғистон ва АҚШ Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Бош вазири ўринбосари - ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залил Халилзодни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Учрашув чоғида томонлар Афғонистондаги мавжуд вазият ва афғонаро мулоқотни ўрнатиш жараёнини муҳокама қилдилар.

«Қозоғистон Афғонистонни ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича саъй-ҳаракатларини, шу жумладан Марказий Осиё ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий механизмига айланган C5+1 формати доирасида давом эттиради», - деди М.Тлеуберди учрашувда.

Томонлар Афғонистонда ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.





Сўнгги хабарлар