Қозоғистон Туркияга парвозлар сонини оширади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - 2021 йил 31 августда Қозоғистон Республикасида коронавирус инфекцияси ва тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясининг (кейинги ўринларда - идоралараро комиссия) навбатдаги йиғилишида Қозоғистон ва Туркия ўртасидаги парвозлар сонини ошириш масаласи кўтарилди.

Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигининг Telegram-канали га таяниб хабар беради.

Шундай қилиб, 2021 йил сентябр ойининг ўрталаридан бошлаб Air Astana ва Turkish Airlines (Air Astana - 17 сентябрдан, Turkish Airlines - 25 сентябрдан) Алматидан Истанбулга парвозлар сонини 2 тадан 3 тагача оширишни режалаштирмоқда.

Шунингдек, 2021 йил 22 сентябрдан SCAТ Aқтўбе - Истанбул йўналиши бўйича ҳафтасига 2 та рейсни амалга оширади.

Туркия билан рейслар сонининг янада кўпайиши эпидемиологик вазиятга, идоралараро комиссияси қарорларига ва Туркиянинг тегишли органларига боғлиқ бўлади.

«Парвозлар санитария-эпидемиология талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда ва авиакомпания сайтида эълон қилинган жадвалга мувофиқ амалга оширилади», - дейилади хабарда.


Сўнгги хабарлар