Қозоғистон Тожикистонга гуманитар ёрдам кўрсатди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон элчиси Асқар Тажибоев Тожикистонга гуманитар ёрдамни топшириш маросимида иштирок этди, деб хабар қилди Kazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Қозоғистон ҳукумати қарорига мувофиқ, дипломат Тожикистонга ўпкани сунъий шамоллатиш аппарати ва кислород билан нафас оладиган 100 та «Кокчетав-4П» портатив мосламасини топширди.

Гуманитар ёрдам Тожикистон соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя вазири Жамолиддин Абдуллозода томонидан қабул қилинди.

Элчи ўз нутқида Тожикистон Қозоғистоннинг ишончли ҳамкори ва иттифоқчиси, дўстлик ва яхши қўшничиликка асосланган стратегик ҳамкорлик ва икки қардош мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик ривожланаётгани ва мустаҳкамланаётгани, шу жумладан гуманитар ёъналишда эканлигини таъкидлади.

Ўз навбатида, Д. Абдуллозоданинг айтишича, тожик томони Қозоғистон ҳукумати томонидан берилаётган ёрдамни юқори баҳолайди.



Сўнгги хабарлар