Қозоғистон ўтган йили қанча нефт экспорт қилгани маълум бўлди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон ўтган йили 68,5 миллион тонна нефт экспорт қилди. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида Қозоғистон энергетика вазири Нурлан Ноғаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2020 йилда нефт ва конденсат қазиб олиш ҳажми 85,7 миллион тоннани ташкил этди, бу ҳисобот йилида режалаштирилганидан 101 фоизга кўпдир. 2020 йилда мамлакатда нефт қазиб олиш 90 миллион тоннадан 85,7 миллион тоннагача камайтирилди. Кўпгина мамлакатларда коронавируснинг тарқалиши ва қатъий чеклов чоралари, нефт ва нефт маҳсулотларининг глобал истеъмолининг камайиши, нефт ва нефт маҳсулотларининг тез тўпланиб бориши ва глобал нефт омборларини ортиқча тўлдириш хавфи туфайли, 2020 йилда Ҳукумат нефт қазиб олиш бўйича чеклов чораларини амалга оширди. Бундан ташқари, ОПЕК+ мамлакатлари нефт қазиб олишни чеклаш бўйича шу каби чораларни кўрди», - деди вазир.

Унинг сўзларига кўра, ушбу чора-тадбирлар туфайли жаҳон нефт бозорида талаб ва таклиф мувозанати босқичма-босқич тикланмоқда. Нефт нархи баррели 18 дан 50 долларгача барқарорлашди.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар