Қозоғистон ўтган йили 430 минг тоннадан ортиқ гўшт ишлаб чиқарган

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2020 йил январь-ноябрь ойларида Қозоғистонда гўшт ишлаб чиқариш (паррандадан ташқари) 435 минг тоннадан ошди. Бу 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 3,2 фоизга кўпдир, деб хабар беради Kazinform.

ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг маълумотларига кўра, колбаса ишлаб чиқариш ҳам 12 фоизга (48 дан 53,8 минг тоннагача), гўшт консервалари 13,8 фоизга (7,7 дан 8,8 минг тоннагача) ошди. Ўтган йилнинг январь-октябрь ойларида мол гўшти экспорти 26,4 миллион АҚШ долларини ташкил этган.

«Маҳаллий ишлаб чиқаришнинг ўсишига чорвачилик ва гўштни қайта ишлаш соҳасидаги давлат ёрдамининг кўпайиши сабаб бўлди. Бундан ташқари, қайта ишлаш корхоналари қувватининг ўсиши ўтган йили Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тирик ҳайвонлар экспортига мораторий эълон қилинишига ижобий таъсир кўрсатди. Ушбу чораларни оммавий экспорт қилишни тўхтатибгина қолмай, балки Президентнинг кўрсатмаларига биноан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтиришга имкон берди», - дейилади вазирлик хабарида.

Сўнгги хабарлар