Қозоғистон текстиль маҳсулотлари экспорти 25 баравар кўпайди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси миллий иқтисодиёт вазири Руслан Даленов маҳаллий тўқимачилик маҳсулотлари экспорти кўпайганини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Сўнгги 4 йил ичида чойшаблар экспорти 96 баробар, тўқимачилик буюмлари экспорти 25 баравар ошди. Шунингдек, 2019 йилдаги асосий экспорт моллари пахта иплари, қадоқлаш пакетлари ва пакетлардир», - деди Руслан Даленов Сенатдаги Парламент эшитувида.

Унга кўра, пахта толаси ва калава ипи экспортининг асосий қисми Хитой, Молдова, Латвияга, тўқимачилик материаллари - Хитой ва Россияга, чойшаблар – Россияга юборилган.

«Шу билан бирга, кийим-кечак импорти 15%га, чарм буюмлар импорти 54%га пасайган. Бундан ташқари, биз синтетик толали матоларни камроқ (55% пасайиш) импорт қила бошладик», - деди вазир.

Унинг айтишича, бугунги кунда маҳаллий ишлаб чиқариш ҳажмини 1,5 миллиард долларга ошириш салоҳияти бор.

«Ушбу муаммони ҳал қилиш учун «оддий нарсалар иқтисодиёти», импорт ўрнини босиш ва экспорт қилиш бўйича лойиҳалар идораси ташкил этилди», - дея хулоса қилди вазир.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев

Сўнгги хабарлар