Қозоғистон шарқида кўп фарзандли 523 та оилага уй берилди

None
None
ÓSKEMEN. Kazinform – Шарқий Қозоғистон вилоятида кўп фарзандли 523 та оилага уй берилди. Бу ҳақда ҳудуд раҳбари Даниал Ахметов вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳудудимизда кўп фарзандли 3,8 минг оиланинг болалари учун боғча текин. Бунга 373 млн тг ажратилган. Шунингдек, кўп фарзандли оилалардан чиққан ўқувчилар давлат томонидан мактаб формаси ва иссиқ овқат билан 100% таъминланган», - деди ҳоким.

2019 йилда уй навбатида турган 523 та кўп фарзандли оилалар уйли бўлишди. Яқин уч йил ичида уй навбатида турган кўп фарзандли оилаларни турар жой билан таъминлаш кўрсатгичи 100 фоизга етказилади.

«Лекин текинтомоқликка йўл қўймаймиз. Меҳнатга лаёқатлилар ишлаши лозим. Иш топиб берамиз. Хусусий тадбиркорликни йўлга қўяман деганларга молиявий ёрдам кўрсатилади», - деди Даниал Ахметов.


Муаллиф: Талғатжан Мухаметбекўғли


Сўнгги хабарлар