Қозоғистон сенаторлари Қирғизистон ва Тожикистонга ҳарбий-техник ёрдам бериш битимларини кўриб чиқади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Сенати Спикери Маулен Ашимбаев раислигида Бюро йиғилиши бўлиб ўтди, унда депутатлар Сенатнинг 2021 йил 25 ноябрга белгиланган мажлисида кўриб чиқиш учун таклиф этилган масалаларни маъқулладилар, деб хабар беради Kazinform.

Сенаторлар мажлисда «Қозоғистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида беғараз ҳарбий-техник ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги Битимни ратификация қилиш тўғрисида»ги Қозоғистон Республикаси қонуни лойиҳасини, «Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида беғараз ҳарбий-техник ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги Битимни ратификация қилиш тўғрисида»ги Қозоғистон Республикаси қонуни лойиҳасини кўриб чиқади. Мазкур Битимлар доирасида Қозоғистон Қирғизистон ва Тожикистонга ҳарбий техникани бепул бериш кўринишида ҳарбий-техник ёрдам кўрсатади. Ва ёрдам олувчи томонлар, ўз навбатида, олинган ҳарбий техникани ёки ундан фойдаланиш ҳуқуқини учинчи томонга бермаслик мажбуриятини оладилар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон парламенти Мажилиси депутатлари Қирғизистон ва Тожикистонга беғараз ҳарбий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги Битимни ратификация қилиш тўғрисида қонунлар лойиҳаларини маъқуллагани ҳақида хабар бергандик.


Сўнгги хабарлар