Қозоғистон Сенати ЕОИИ шартномасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Сенат спикери Маулен Ашимбаев раислигида палата Бюросининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда Сенатнинг 2022 йил 27 январдаги мажлиси кун тартиби тасдиқланди, деб хабар беради Kazinform Сенатнинг расмий сайтига таяниб.

Палатанинг бўлажак мажлисида сенаторлар бирқатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқади.

Бюро йиғилишида парламентдан келиб тушган бир қатор қонун лойиҳалари тармоқ қўмиталарига тарқатилди. «2014 йил 29 майдаги Евроосиё иқтисодий иттифоқи тўғрисидаги шартномага ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги баённомани ратификация қилиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси шулар жумласидандир.

Таъкидланишича, ушбу ҳужжат орқали мазкур шартномага Евроосиё иқтисодий иттифоқининг умумий электр энергияси бозорини шакллантириш масалалари бўйича ўзгартириш киритиш кўзда тутилмоқда.

Сўнгги хабарлар