Қозоғистон Саудия Aрабистонига QazVac вакцинасини етказиб беришни таклиф қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform- Қозоғистон Саудия Aрабистонига QazVac вакцинасини етказиб беришни кўриб чиқишни таклиф қилди. Бу ҳақда Қозоғистон Савдо ва интеграция вазири Бахит Султанов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Йўл ҳаракати чекловларини камайтириш мақсадида биз эмлаш паспортларини ўзаро тан олишни қўллаб -қувватлаймиз. Aгар Саудия томони манфаатдор бўлса, Қозоғистон Саудия Aрабистонига QazVac вакцинасини етказиб беришни, шунингдек, Саудия Aрабистони Қироллигида қозоқ вакцинасини биргаликда ишлаб чиқариш имкониятларини кўриб чиқишни таклиф қилади», - деди Бахит Султанов Қозоғистон ва Саудия Арабистони қўшма сармоявий бизнес -форумида.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон-Саудия Арабистони сармоявий бизнес-форумида икки мамлакат ишбилармон доиралари ва бизнесининг 170 дан ортиқ вакиллари иштирок этмоқда. Тадбир давомида саудиялик компаниялар хусусий секторни ривожлантириш, динамик жамият яратиш ва қиролликнинг халқаро савдода рақобатбардошлигини оширишга қаратилган «Saudi Vision 2030» миллий дастурини амалга ошириш бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашади.


Муаллиф: Aйжан Серикжанқизи


Сўнгги хабарлар