Қозоғистон рақамли технологияларга Германия инвестициясини жалб этмоқчи

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон мавжуд корхоналарни модернизация қилиш учун рақамли технологияларни жорий қилиш лойиҳаларига Германия сармоясини жалб қилишдан манфаатдор. Бу ҳақда Қозоғистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Роман Скляр маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Янги технологиялар ҳозирда кўплаб мамлакатлар учун стратегик устувор йўналиш ҳисобланади. Қозоғистон мавжуд корхоналарни модернизация қилиш, шунингдек, янги юқори технологияли қайта ишлаш корхоналарини яратиш мақсадида рақамли технологияларга Германия сармоясини жалб қилишдан манфаатдор», — деди бош вазирнинг биринчи ўринбосари.

Шунингдек, у Қозоғистон Германия билан стратегик инвестициявий мақомини мустаҳкамлашга тайёрлигини таъкидлади.

«Юқоридагиларни инобатга олиб, немис инвесторлари билан ҳамкорлик биз учун жуда муҳим эканини алоҳида таъкидламоқчиман. Қозоғистонда қўшма лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширишда немис бизнеси вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрмиз», — деди Роман Скляр.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар