Қозоғистон Президентининг бир йил давомида қилган ишлари тўплами нашр этилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президентининг бир йил давомида қилган ишлари тўплами нашр этилди, деб хабар беради Kazinform Давлат раҳбарининг матбуот котиби Берик Уалининг Facebookдаги саҳифасига таяниб.

2020 йил 16 мартда Давлат раҳбарининг телевидениега чиқишидан сўнг, жуда кўп ишлар амалга оширилди. Анъанага кўра Президент матбуот хизмати бу йил Қасим-Жомарт Кемелевичнинг нутқлари тўпламини нашр этмоқда. Уч тўпламдан иборат китобда Давлат раҳбарининг вилоятларга иш сафари чоғидаги нутқлари, мурожаатлари ва баёнотлари, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари билан суҳбатлар, турли нашрларда чоп этилган мақолалар келтирилган.


Биринчи ва иккинчи китобларга Қасим-Жомарт Тоқаевнинг COVID-19 пандемиясини енгиб ўтиш ва мамлакатда иқтисодий ўсишни тиклаш бўйича ташаббуслари, аҳоли фаровонлигини ошириш бўйича давлат олдида турган вазифалар тўғрисида самарали фикрлар, шунингдек, глобал аҳамиятга эга халқаро конференциялардаги нутқлари.Учинчи китобга Давлат раҳбарининг маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида чоп этилган мақолалари ва интервьюлар киритилган.


Китобда Қозоғистоннинг халқаро алоқалардаги позицияси, мамлакатдаги долзарб масалалар бўйича Президентнинг фикрлари муҳокама қилинади.

ҚР Президентининг Матбуот хизмати ушбу 3 тўпламни Қасим-Жомарт Кемелович томонидан йил давомида амалга оширилган ишларнинг умумий хулосаси сифатида ўқувчиларга тақдим этади.

Шунингдек, тўпламда Давлат раҳбари иштирокидаги учрашувларнинг фотосуратлари келтирилган. Китобда нашр этилган материаллар ёш тадқиқотчилар ва давлат идоралари ходимлари учун қимматли ва фойдали ҳужжат бўлади.



Сўнгги хабарлар