Қозоғистон Президенти Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари билан учрашди

None
None
JENEVA. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Швейцария Конфедерациясига расмий ташрифи Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус билан учрашувдан бошланди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Суҳбат чоғида Қозоғистон ва ЖССТ ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Давлат раҳбари Бош директорга мамлакатда пандемияга қарши кураш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, жумладан, қозоғистонлик олимлар томонидан ишлаб чиқилган коронавирусга қарши препаратларини яратиш ва аҳолини оммавий эмлаш ҳақида маълумот берди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Тедрос Адханом Гебрейесус билан олдинги учрашувларини эслар экан, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Қозоғистоннинг ишончли ҳамкори эканини таъкидлади.

«Биз Сизнинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ривожига қўшган ҳиссангизни юқори баҳолаймиз. Афсуски, дунё қийин даврни бошдан кечирмоқда. Коронавируснинг янги штамми - «Омикрон» аниқланди. Биз эпидемияга қарши курашда доим бирга бўлишимиз керак», - деди Президент.

Қасим-Жомарт Тоқаев Тедрос Адханом Гебрейесусга иккинчи янги QazCoVac-P вакцинаси ҳақида гапириб берди.

Ушбу препарат клиник синовлар босқичи учун номзод вакциналар рўйхатига киритилган.

Президент Қозоғистон вакцинасини қўллаб-қувватлагани учун ЖССТ раҳбарига миннатдорчилик билдирди.

Давлат раҳбари ЖССТнинг вакциналарга тенг ҳуқуқли ва адолатли киришни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини тўлиқ қўллаб-қувватлашини таъкидлаб, Қозоғистон вакцинасини барча эҳтиёжманд давлатларга етказиб беришга тайёрлигини билдирди.

Учрашувда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш учун халқаро саъй-ҳаракатларни сафарбар этиш зарурлиги қайд этилди.

Шу билан бирга, Давлат раҳбари соғлиқни сақлаш тизимида иккита муҳим йўналиш – бирламчи тиббий-санитария ёрдами ва тиббий хизматларни универсал қамраб олишни бирлаштиришни таклиф қилди.

Тедрос Адханом Гебрейесус Қасим-Жомарт Тоқаевнинг ЖССТ мақсадлари ва ҳаракатларига, жумладан, бирламчи тиббий ёрдамни ривожлантириш ташаббусларига содиқлигини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Ташкилот бош директори Президентга ўз навбатида Қасим-Жомарт Тоқаевга коронавирусга қарши кураш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, вируснинг янги штаммлари ва кейинги пандемия сценарийлари прогнозлари ҳақида маълумот берди.

Тедрос Адханом Гебрейесус ушбу ҳалокатли эпидемияга қарши курашда вакцина билан эмлаш муҳимлигини таъкидлади.


Сўнгги хабарлар