Қозоғистон Президенти Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни Мустақилликнинг 30 йиллиги билан табриклади
- Қардош Ўзбекистон бу муҳим санани миллий бирдамлик, иқтисодий тараққиётнинг юқори суръатлари ва жаҳон ҳамжамиятида муносиб обрўси билан ажралиб турадиган кучли ва гуллаб-яшнаётган давлат мақомида кутиб олади. Ҳеч шубҳа йўқки, сизнинг ижодий сиёсатингизни қатъий қўллаб-қувватлаб, кенг кўламли ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширган ҳолда, ўзбек халқи барқарор ривожланиш йўлида давом этади,-деди ҚР Президенти.
Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги икки мамлакат халқларининг асосий манфаатларига жавоб берадиган стратегик ҳамкорликлик даражасини юқори баҳолади.
«Ишончим комилки, сиз билан биргаликдаги ишимиз бундан буён ҳам икки томонлама даражада, ҳам минтақавий ва халқаро ҳамкорлик доирасида қозоқ-ўзбек муносабатларининг улкан салоҳиятини тўлиқ амалга ошириш манфаати учун хизмат қилади», - дейилади телеграммада.
Қозоғистон Президенти Шавкат Мирзиёевга масъулиятли давлат фаолиятида янада муваффақиятлар, қардош Ўзбекистон халқига эса фаровонлик ва тараққиёт тилади.