Қозоғистон Президенти Туркия Президентини миллий байрам билан табриклади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқи ва шахсан ўз номидан Ражаб Тоййиб Эрдўғонни Туркия миллий байрами – Республика куни билан табриклади, дея хабар беради Kazinform Aқордага таяниб.

Қозоғистон Президенти табрик телеграммасида Туркия бугунги кунда сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маданий-гуманитар тараққиёт йўлида улкан муваффақиятларга эришганини, минтақавий ва глобал муаммоларни ҳал этишдаги фаоллиги ва қатъияти туфайли бу борада жаҳон саҳнасида ўзининг муносиб ўрнини эгаллаганини таъкидлади.

Қасим-Жомарт Тоқайев Ражаб Тоййиб Эрдўғонга қудратли ва кучли Туркия орзусини рўёбга чиқаришга қаратилган сиёсий фаолиятида муваффақиятлар тилади.

«Ишончим комилки, Қозоғистон ва Туркия ўртасидаги анъанавий дўстлик ва ўзаро ёрдамга асосланган кўп қиррали стратегик шериклик қардош халқларимиз фаровонлиги йўлида жадал давом этади ва ривожланади. Конструктив ва мазмунли икки томонлама мулоқотни давом эттириш ва ҳамкорлигимизни янги босқичга олиб чиқиш истиқболларини муҳокама қилиш мақсадида яқин келажакда Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг 8-саммитида сиз билан учрашишдан умидворман. Фурсатдан фойдаланиб, Сизга чексиз куч ва масъулиятли фаолиятингизда янги ютуқлар, қардош турк халқига эса фаровонлик ва осойишталик тилайман», — дейилади телеграммада.

Сўнгги хабарлар