Қозоғистон Президенти Туркия Буюк Миллет Межлиси Раисини қабул қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев дунёдаги нотинч вазиятга қарамай, туркий тилли давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик муҳимлигини таъкидлади, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

«Дунёдаги беқарор вазиятни ҳеч ким башорат қила олмайди. Шунга қарамай, мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар муваффақиятли ривожланмоқда. Қозоғистон ва Туркия ўртасидаги муносабатлар ўзаро ишонч ва дўстликка асосланган», - деди Қозоғистон Президенти.


Қасим-Жомарт Тоқаев Туркиянинг халқаро майдонда обрўси ошиб бораётганини қайд этиб, қардош мамлакат муваффақиятларидан мамнунлигини билдирди. Давлат раҳбари, шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик истиқболларини юқори баҳолади.


Мустафо Шентоп Қасим-Жомарт Тоқаевга Қозоғистонга ташрифи давомида қабул учун миннатдорлик билдирди ва Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг саломини етказди. У, шунингдек, глобал пандемия туфайли юзма-юз учрашувлар чекланганига қарамай, икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар юқори даражада эканини таъкидлади.

«Умид қиламизки, ноябр ойида мамлакатимизда Туркий Кенгаш саммитида турк дунёси бирлиги ва ҳамкорлигини янада кенгайтириш бўйича бир қатор муҳим қарорлар қабул қилинади. Сизни ўша саммитда кутиб қоламиз», - деди Туркия Буюк Миллет Межлиси Раиси.


Сўнгги хабарлар