Қозоғистон Президенти Мудофаа вазирлиги раҳбарияти билан кенгаш ўтказди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Президенти – Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Қасим-Жомарт Тоқаев Мудофаа вазирлиги раҳбарияти билан кенгаш ўтказди, дея хабар беради Aқорда.

Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Мурат Бектановни Мудофаа вазири лавозимидан озод қилиш ва бу лавозимга Руслан Жаысилиқовни тайинлаш ҳақидаги Фармонларни имзолади.

Қасим-Жомарт Тоқаев янги вазир ҳарбий хизматчи бўлганини, Алмати Олий ҳарбий қўмондонлик билим юртида махсус маълумотга эга эканлигини, кейинроқ М.В. Фрунзе номидаги академия ва Россия Федерацияси Қуролли Кучлари Бош штабининг Ҳарбий академиясида ўқишни давом эттирганини таъкидлади.

«У катта тажрибага эга. Ички қўшинларда 30 йилдан ортиқ хизмат қилган. У турли раҳбарлик лавозимларида хизмат қилган, оддий аскардан тортиб то раһбарлик хизматларгача бажарди. У Ички ишлар вазири ўринбосари – Миллий гвардия бош қўмондонигача бўлган ҳарбий йўлдан ўтди», — деди президент.

Қасим-Жомарт Тоқаев Қуролли Кучларга талаб ортганини таъкидлади.

«Aрмия Мустақиллигимизнинг таянчи бўлиши, давлат манфаатларини ҳимоя қилиши керак. Январ воқеалари пайтида Қуролли Кучлар ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни ишончсиз ва малакасиз раҳбарлик қилгани учун бажара олмади. Вазир Бектанов ўзининг қўмондонлик қобилиятини намойиш эта олмади. Aрмиямиз қўмондонлик-штаб ва ҳарбий ўқув машғулотларида ижобий натижаларни кўрсатган бўлса-да, ўта муҳим паллада унинг салоҳиятидан фойдалана олмадик. Биз ташқаридан ёрдам чақиришга мажбур бўлдик, - деди Олий Бош Қўмондон.

Президент Қозоғистонда тинчликпарварлик миссиясини якунлаган КХШТ контингенти фаолиятини ҳам юқори баҳолади.

«КХШТ тинчликпарвар кучлари Қозоғистонга қисқа муддатга етиб келди ва мудофаа кучлари вазифасини бажарди. Коллектив контингент ўз самарадорлиги ва салоҳиятини намоён етди», - деди Давлат раҳбари.

Президент геосиёсий вазият ва минтақавий миқёсдаги долзарб вазифаларни ҳисобга олган ҳолда Қозоғистон Қуролли Кучларининг ҳарбий тайёргарлигини тубдан оширишни талаб қилди. Бунинг учун бир қатор вазифаларни бажариш керак.

Олий Бош Қўмондоннинг фикрича, биринчи навбатда, мамлакат раҳбариятини ташқи ва ички таҳдидлар тўғрисида ўз вақтида ва аниқ маълумотлар билан таъминлаши лозим бўлган ҳарбий разведкани кучайтириш зарур.

Давлат раҳбарининг Фармонига мувофиқ ташкил этиладиган махсус тезкор қўшинлар раҳбариятига муҳим вазифа юкланади. Шунингдек, уларга бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан биргаликда барча ташкилий чора-тадбирларни кўриш ва қисқа муддатда махсус операцияларни ўтказишга тайёргарлик кўриш вазифаси юклатилган.

Қасим-Жомарт Тоқаев қурол сақлаш жойларида фавқулодда вазиятлар такрорланишининг олдини олиш зарурлигини эслатди. Шу муносабат билан Президент қурол-яроғ хавфсизлигини таъминлаш, кейинчалик сақлаш учун яроқсиз ва хавфли қуролларни йўқ қилиш бўйича чора-тадбирларни давом эттириш зарурлигини таъкидлади.

Давлат раҳбари Қозоғистон армиясининг техник ва жанговар жиҳозларини янгилаш бўйича ҳам топшириқ берди.

«Aрмиядаги қуролларнинг аксарияти Совет давридан қолган 30-50 йиллик техникалардир. Эскирган ускуналарнинг амал қилиш муддати тугаганлиги сабабли, арсенални модернизация қилиш бўйича шошилинч чоралар кўриш керак. Қуролли Кучлар замонавий ва юқори технологияли қурол ва ҳарбий техника билан таъминланиши керак. Кўрилган чоралар тизимли бўлиши керак. Қурол-яроғ ва ҳарбий техникани таъмирловчи ва уларга хизмат кўрсатадиган маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш зарур», — деди Бош қўмондон.

Президент армиянинг оператив салоҳиятини ошириш, ҳарбий-транспорт самолётлари салоҳиятини кучайтириш зарурлигини таъкидлади. Унинг фикрича, ҳарбий хизмат нуфузини ошириш зарур.

Қасим-Жомарт Тоқаев, шунингдек, 2022 йилга мўлжалланган қурол-яроғ ва ҳарбий техника харид қилиш режасини қайта кўриб чиқиш ва январ воқеалари сабоқларини ҳисобга олган ҳолда Қуролли Кучларда кадрлар салоҳиятини ошириш чораларини кўриш бўйича топшириқ берди.

Сўнгра Руслан Жақсилиқов Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазири сифатида қасамёд қилди.

Кенгаш якунида Президент янги вазир ва Мудофаа вазирлиги шахсий таркибига омад тилади.

Сўнгги хабарлар