Қозоғистон Президенти Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 14-саммитида иштирок этди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 14-саммитида иштирок этди, деб хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига асосланиб.

Тадбирда Покистон Бош вазири Имрон Хон, Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов, Афғонистон Президенти Ашраф Ғани, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилоти Бош котиби Ҳади Сулаймонпур.


Нутқининг бошида Қасим-Жомарт Тоқаев биродар турк халқига ва Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанга мамлакатимизга пандемияга қарши курашда кўрсатган ёрдами учун миннатдорлик билдирди. Юртбошимиз ушбу қийин даврда мамлакатларимиз глобал миқёсда ўзаро ёрдам ва қўллаб-қувватлаш муҳимлигини яна бир бор таъкидладилар.


Нутқнинг асосий йўналиши пандемиянинг салбий иқтисодий оқибатларини бартараф этишга қаратилди.

Президент Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича бир қатор таклифларни билдирди.


Ушбу тузилмалар ўртасидаги ўзаро алоқаларни транспорт ва логистика, қишлоқ хўжалиги, молия, энергетика, туризм, рақамли технологиялар ва бошқа соҳаларда ривожлантириш мумкин.


Якунда Қасим-Жомарт Тоқаев Туркманистонга Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотида муваффақиятли раислик қилишни тилади.



Сўнгги хабарлар