Қозоғистон Президенти ХIV KazEnergy Евроосиё форуми иштирокчиларига видеомурожаат қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Президент Қасим -Жомарт Тоқаев Жаҳон энергия ҳафталиги ва ХIV KazEnergy Евроосиё форуми доирасида «Жаҳон энергетик трилеммаси 2021 - компонентлар баланси: Энергетика зоналаридаги ўзгаришларнинг навигацияси» глобал ялпи мажлисида видеомурожаат қилди. Бу ҳақда Kazinform Aқорда маълумотига асосланиб хабар беради.

Президент Марказий Осиёда биринчи Жаҳон Энергетика ҳафталигини ўтказишни қўллаб -қувватлади.

- Бу ҳафта Қозоғистонда дунёнинг 90 та давлати раҳбарияти ва арбоблари йиғилишди. Глазгодаги иқлим ўзгариши бўйича CОP26 конференцияси арафасида биз эришилган натижалар ва умумий келажакка бўлган қарашларимизни муҳокама қилиш учун йиғилдик, - деди Қасим -Жомарт Тоқаев.

Президент бу борадаги миллий устуворликлар ва мажбуриятлар ҳақида гапирар экан, Қозоғистон иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва Париж келишуви мақсадларига эришиш бўйича глобал саъй -ҳаракатларни тўлиқ қўллаб -қувватлаётганини таъкидлади.

Президент, шунингдек, дунё ривожланишнинг янги босқичига қадам қўйганини айтди. Унинг сўзларига кўра, янги технологиялар қазиб олинадиган ёқилғидан қайта тикланадиган энергия манбаларига, водород ва атом энергиясига ўтишни талаб қилади.

- Мен Ҳукуматга 2030 йилгача электр энергиясини ишлаб чиқаришда қайта тикланадиган ва муқобил энергия манбалари улушини 15 фоизгача оширишни топширдим. Бугунги кунга қадар 2000 МВтга яқин қайта тикланадиган энергия манбалари ишга туширилди. Қозоғистон мақсадларига эришиш учун тўғри йўлда. Бироқ, углерод нейтраллигига эришиш учун қайта тикланадиган энергияга таяниш етарли эмас, - деди Президент.


Қасим-Жомарт Тоқаев Ҳукумат ўз сиёсатига мувофиқ энергия ишлаб чиқариш, энергия самарадорлиги, рақамлаштириш ва барқарор иқтисодий ўсиш каби асосий йўналишларни илгари сурадиган бир қатор миллий лойиҳаларни ишлаб чиқаётганини таъкидлади.

- Бу лойиҳалар жуда муҳим, чунки улар миллиардлаб одамларнинг бизнес ва кундалик ҳаётининг «янги нормаси» га айланади, - деди Президент.

Хулоса қилиб айтганда, Президент Форумнинг муҳокама қилиш платформаси ўзига хослигини қайд этди. Шу билан бирга, у бу учрашув етакчи экспертлар учун жаҳон тенденциялари, прогнозлари ва режаларини кўриб чиқиш учун яхши имконият яратишини, бу дунёга глобал мақсад - иқлим ўзгаришининг олдини олишда ёрдам беришини айтди


Сўнгги хабарлар