Қозоғистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовни «Алтын Қыран» ордени билан тақдирлади

None
None
АSHKHABAD. Кazinform – Давлат раҳбари Ашхободга иш сафари чоғида Туркманистон Миллий кенгаши Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди, дея хабар беради Каzinform Ақордага таяниб.

Қозоғистон Президенти биринчи навбатда Гурбангули Бердимуҳамедовни туғилган куни билан табриклаб, Туркманистоннинг у раҳбарлигида эришган ижтимоий-иқтисодий ютуқларини қайд этди.


Учрашувда Қозоғистон ва Туркманистон ўртасидаги дипломатик муносабатлар ўрнатилган 30 йиллик давр мобайнида биродарлик ва стратегик шериклик даражасига кўтарилгани таъкидланди.

Томонлар мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқалар жадал ривожланиб бораётганини қайд этдилар.

Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон-Туркманистон муносабатларига қўшган беқиёс ҳиссаси учун Гурбангули Бердимуҳамедовни Қозоғистон Республикасининг олий давлат мукофоти «Алтын Қыран» ордени билан тақдирлади.

Шунингдек, у Халқ маслаҳати раиси сифатида бундан буён ҳам юрт равнақи, минтақада барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш йўлида меҳнат қилишига ишонч билдирди.







Сўнгги хабарлар