Қозоғистон Президенти экологик хавфсизлик масаласига изоҳ берди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида экологик хавфсизлик масаласига изоҳ берди, деб хабар беради Kazinform.

Давлат раҳбарининг айтишича, Евроосиё иқтисодий иттифоқининг иқлимий кун тартиби аъзо давлатлар экологик хавфсизлик ва барқарор паст углеродли ривожланиш траэкториясига ўтишнинг глобал мақсадларини қўллаб-қувватлаётганидан далолат беради.

«Қозоғистон иссиқхона газлари эмиссияси паст бўлган узоқ муддатли стратегияни ишлаб чиқиш бўйича Париж битимининг мажбуриятларини бажариш бўйича фаол ишларни бошлади. Қозоғистон 2060 йилгача углерод нейтраллигига эришиши Доктринаси лойиҳаси ишлаб чиқилди», - деди ҚР Президенти.

Шунингдек, Давлат раҳбари, аъзо давлатлар иқтисодиётининг ўзига хос хусусиятлари ва тузилишини ҳисобга олган ҳолда, «яшил иқтисодиёт» кун тартибининг мақсадларига эришиш учун ҳукуматлар ўртасида тажриба алмашиш ва ўзаро ҳамкорликни ўрганиш таклифини киритди.

Аввал хабар берганимиздек, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев иштирокида Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг видеоалоқа режимида йиғилиши бўлиб ўтди.


Сўнгги хабарлар