Қозоғистон Президенти Душанбега келди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 16-17 сентябр кунлари КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгаши сессияси ва Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда ҚР Президентининг матбуот котиби Берик Уали Facebookда ёзди, деб хабар беради Kazinform.

«Тадбирларда Афғонистондаги ҳозирги вазият, халқаро ва минтақавий хавфсизлик, ушбу ташкилотларга аъзо давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинади.

Бундан ташқари, Қасим-Жомарт Тоқаев бир қатор давлат раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказади», - деб ёзди Берик Уали.


Сўнгги хабарлар