Қозоғистон Президенти Бельгия Қироллигига расмий ташриф билан келди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Бельгия Қироллигига расмий ташриф билан келди, деб хабар берди Президент матбуот котиби Берик Уали Facebook саҳифасида.

Давлат раҳбарининг икки кунлик ташриф доирасида Брюсселда Бельгия ва Европа Иттифоқи раҳбарияти билан учрашиши режалаштирилган.

Бугун Қозоғистон Президенти Бельгия Қироли Филипп билан учрашиб, бош вазир Александр Де Кроо ва Европа Кенгаши президенти Шарл Мишел билан музокаралар ўтказади.

Эртага Қасим-Жомарт Тоқаев Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен билан учрашади, шунингдек, Европанинг йирик компаниялари раҳбарлари билан бир қатор учрашувлар ўтказади.

Сўнгги хабарлар