Қозоғистон Париждаги ядровий «бешлик» конференцияси якунлари бўйича қўшма коммюнике бўйича баёнот берди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартнома (ЯҚТШ) 10-чи Кўриб чиқиш конференцияси арафасида, 2021 йил 2-3 декабр кунлари Парижда бўлиб ўтган ЯҚТШ бўйича Бешта ядровий давлат конференцияси натижаларини олқишлайди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

«Қозоғистон ядровий қуролсизланиш ва ядро қуролини тарқатмасликнинг глобал режимини мустаҳкамлаш тарафдори бўлган ҳолда, ЯҚТШни оммавийлаштириш ва барча иштирокчи давлатлар томонидан унинг қоидаларига қатъий риоя этилиши тарафдори, Кўриб чиқиш конференциясини муваффақиятли ўтказиш учун очиқ, инклюзив ва шаффоф мулоқотни таъминлаш лозимлигига амал қилади.

Ядровий давлатларнинг ЯҚТШ доирасидаги алоҳида мақоми ва масъулиятини инобатга олган ҳолда биз ядровий «бешлик»нинг Париж учрашуви натижаларини юқори баҳолаймиз. Хусусан, ядровий можаролар хавфини камайтириш бўйича чора-тадбирларни, шу жумладан томонларнинг ядровий доктриналари ва ядро сиёсатидаги янгиланишлар тўғрисида ахборот алмашишини, шунингдек, ядровий давлатлар томонидан кучга киришининг муҳимлигини муҳокама қилишини қайд этамиз. Ядровий синовларни тўлиқ таъқиқлаш тўғрисидаги шартнома, конференция иштирокчилари томонидан ҳеч кимнинг хавфсизлигига путур етказмаган ҳолда ядро қуролидан холи дунёга эришиш якуний мақсадни қўллаб-қувватлаши тасдиқланди.

Қозоғистон, шунингдек, ядро қуролидан холи зоналар яратиш мақсадларига содиқлиги билан ўртоқлашади ва Марказий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудуд тўғрисидаги шартномага Салбий хавфсизлик кафолатлари тўғрисидаги протоколни ратификация қилиш жараёнини тезроқ якунлаш зарурлигини эслатади.

Қозоғистон жаҳон ҳамжамиятини мамлакатимиз ташаббуси билан қабул қилинган Ядро қуролидан холи дунё барпо этиш тўғрисидаги умумжаҳон декларацияси қоидаларини амалга оширишда қўллаб-қувватлашга чақиради. Биз ушбу ҳужжатни хавфсиз келажак сари йўл харитаси сифатида кўрамиз», - дейилади баёнотда.

Сўнгги хабарлар