Қозоғистон озиқ-овқат ва кўмир инфляциясига қарши қандай курашмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат даромадлари қўмитаси ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари ва кўмир нархини назорат қилиш бўйича тажриба лойиҳасини ишга туширди, деб хабар беради Kazinform.

Унинг иштирокчилари махсус ахборот тизимида электрон ҳисоб-фактура ёзишлари шарт.

«Инфляциянинг ўсиши ва озиқ-овқат ва нефт маҳсулотлари нархи ошишининг олдини олиш чора-тадбирлари доирасида Бош вазир ўринбосари – молия вазирининг буйруғи тасдиқланди. Мазкур буйруқда жорий йилнинг 31 декабрига қадар солиқ тўловчилар томонидан рўйхат бўйича ижтимоий аҳамиятга эга товарлар ва кўмирни сотиш қилиш учун электрон ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштириш мажбуриятини жорий этиш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошириш кўзда тутилган. Шу билан бирга, юқорида кўрсатилган товарларнинг чакана савдосини амалга оширишда жисмоний шахслардан электрон ҳисоб фактура бериш талаб этилмайди», — дейилади қўмита хабарида.

Эслатиб ўтамиз, ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатига қуйидагилар киради: биринчи навли буғдой уни, биринчи навли буғдой унидан тайёрланган нон, макарон, гречка, тозаланган гуруч, картошка, сабзи, пиёз, оқ карам, шакар, кунгабоқар ёғи, мол гўшти, товуқ гўшти, ёғ миқдори 2,5% бўлган пастеризация қилинган сут, 2,5% кефир, сариёғ, тухум, ош тузи, ёғ миқдори 5-9% бўлган творог.

Сўнгги хабарлар