Қозоғистон ОПЕК+ шартномаси доирасида нефть қазиб олиш ҳажмини оширади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Бугун, 4 ноябр куни ОПЕК+ аъзо давлатларининг видеоконференция форматида вазирлар йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар беради Kazinform Қозоғистон Энергетика вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Қозоғистондан Энергетика вазири Мағзум Мирзағалиев иштирок этди.

Йиғилишда сентябр ойида Шартнома бўйича тарафлар томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши масаласи муҳокама қилинди. Қозоғистон мажбуриятларини бажариш даражаси сентабр ойида 115 фоизни ташкил этди.

Йиғилиш якунлари бўйича чекловлар тўлиқ бекор қилинмагунча ОПЕК+ мамлакатларида ишлаб чиқаришнинг жорий даражасини кунига 400 минг баррелга оширишни давом эттиришга қарор қилинди.

Сўнгги хабарлар