USD 436.29 EUR 492.83
RUB 5.92 CNY 68.48
Янгиликлар

Қозоғистон мустақиллигининг 30 йиллиги: Майндаги Франкфуртда фотокўргазма очилди

2 Октябрь 12:34
Баҳам кўринг:
Қозоғистон мустақиллигининг 30 йиллиги: Майндаги Франкфуртда фотокўргазма очилди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон мустақиллигининг 30 йиллигини нишонлаш доирасида Германиянинг Майндаги Франкфурт шаҳрининг машҳур «Skiline Plaza Messe Frankfurt»да Қозоғистон маданияти, иқтисодий салоҳияти, анъаналари, сиёсий ва халқаро ютуқларига бағишланган фотокўргазма очилди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига асосланиб хабар беради.

Ўхшаш янгиликлар
Германияда 72 ёшли қария авария ҳолатидаги самолётни кўприк устига қўндирди Мюнхенда Иккинчи жаҳон уруши давридан қолган авиабомба портлади

Кўргазманинг очилиш маросимида Қозоғистоннинг Германиядаги Элчиси Даурен Карипов ва Майндаги Франкфурт шаҳридаги Бош консул Ермухамбет Қониспаев мамлакатимиз тарихи ва халқимизнинг маданияти ва урф-одатлари ҳақида сўзлаб беришди.

Германия томондан, кўргазма Франкфурт шаҳри магистрати (кенгаши) маслаҳатчиси Ина Хок расман очди. Немис сиёсатчиси кириш сўзида мамлакатимизнинг сиёсий ва иқтисодий ютуқларини юқори баҳолади, замонавий халқаро муносабатларда маданий-гуманитар алоқаларнинг ўзига хос хусусиятларини қайд этди.

Тадбир иштирокчилари Қозоғистоннинг замонавий архитектураси, табиати, миллий таомлари ва халқи, минтақавий хусусиятлари ва иқтисодий имкониятлари, шунингдек, мамлакатимизнинг тинчлик учун халқаро майдонда тутган алоҳида ўрни акс эттирилган фотокўргазмани томоша қилишди.

Очилиш маросими қозоқ миллий мусиқаси билан якунланди. Кўргазмага келган Алматанинг «Алатау» анъанавий санъат театри артистларининг миллий чолғулар - дўмбира ва жетигенни классик виолончель билан уйғунлаштиргани меҳмонларнинг эътиборини тортди.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив