Қозоғистон миллий банки базавий ставкани тасдиқлади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Миллий банкининг Пул-кредит сиёсати қўмитаси базавий ставкани +/- 1,00 фоиз пункти даражасида фоиз коридорини йиллик 9,75 фоизни қилиб белгилашга қарор қилди. Бу ҳақда Kazinform Миллий банк матбуот хизматига асосланиб хабар беради.

Шунга кўра, мунтазам равишда мавжуд бўлган ликвидлик операциялари бўйича ставка 10,75 фоиз, доимий ликвидлик операциялари бўйича эса 8,75 фоизни ташкил қилади.

Бу қарор иқтисодиётда давом этаётган инфляцияга қарши тазйиқлар фонида қабул қилинди, бунинг натижасида инфляция 2021 йилда прогноз қилинган 7,5-8,5% оралиғидан ошади, жаҳон бозорида нархлар кўтарилади, савдо ҳамкорлари бўлган мамлакатларда инфляция тезлашади ва кутилган инфляциядан юқори шаклланади.

Ташқи инфляция ҳолати ноқулайлигича қолмоқда. Бу озиқ-овқат маҳсулотларининг жаҳон нархларининг юқорилиги, етказиб беришдаги узилишлар, транспорт, хом ашё ва энергия нархининг ошиши, шунингдек, ички талабнинг тикланиши билан боғлиқ. ФAО озиқ-овқат нархлари индекси 2021 йил сентабрида озиқ-овқат маҳсулотларининг барча кичик гуруҳлари нархларининг ошиши натижасида йиллик ҳисобда 32,8 фоизга ошди.

Сўнгги хабарлар