Қозоғистон МДҲда пенсиясини озиқ-овқатга энг кам сарфлайдиган давлат ҳисобланади
«Қозоғистон озиқ-овқат нархлари ва пенсиялар ўртасидаги боғлиқликни ҳисобга олган рейтингда 44 давлат орасида 37-ўринни эгаллади. Қозоғистонлик пенсионерлар пенсияларининг 47,2 фоизини озиқ-овқатга сарфлайдилар», - дейилади мақолада.
МДҲнинг бошқа давлатларида бу кўрсаткич Қозоғистондан юқори.
«Россияда пенсияларнинг - 58,9 фоизи, Молдовада 59,2 фоизи, Беларусьда - 76,7 фоизи, Украинада 84,9 фоизи озиқ-овқатга сарфланади», — деб ёзади Finprom.kz.
Бу кўрсаткич бўйича дунёдаги энг яхши мамлакат Норвегия ҳисобланади. Бу ерда нафақахўрлар пенсияларининг атиги 13,4 фоизини озиқ-овқатга сарфлайди. Иккинчи ўринда Австрия бу кўрсаткич - 13,7 фоиз, учинчи ўринда Франция - 14,3 фоихз.
Норвегия дунёдаги энг юқори пенсияга эга. Бу мамлакатда ўртача пенсия 2017 долларни ташкил қилади. Швейцарияда ўртача пенсия 1913 долларни, АҚШда 1663 долларни ташкил қилади.
2022 йил 1 апрел ҳолатига кўра, Қозоғистонда пенсионерлар сони 2 миллион 245,6 минг кишидан ошди.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай