Қозоғистон мактабларида ўқув йили июн ойи охиригача узайтирилиши мумкин

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Мутахассислар ва айрим мактаблар вакиллари ўқув йилини июн охиригача узайтиришни тавсия қилмоқда. Бу ҳақда 2022-2023 ўқув йилида таълим жараёнини ташкил этиш масалаларига бағишланган давра суҳбатида сўз юритилди, дея хабар беради Kazinform И.Алтинсарин номидаги Миллий таълим академияси матбуот хизматига таяниб.

Ўқув йилини узайтиришни таклиф қилаётган ўқитувчиларнинг таъкидлашича, қўшимча ўқув ҳафталари ўқувчиларнинг кунлик ўқиш юкини камайтиришга ёрдам беради. Бундан ташқари, ўқув йилининг узайтирилиши «мураккаб» мавзуларни қисқа муддатда ўзлаштириш муаммосини ҳал қилади. Шунингдек, ёзги таътил муддатини қисқартириш ўқувчиларнинг олган билимларини йўқотмасликларига хизмат қилади.

«Бизнинг мамлакат ўқув йилида ҳафталар сони энг қисқа, яъни 34 ўқув ҳафтаси бўлган давлатлар қаторидан жой олган. Натижада, ўқувчиларимиз йилига 130 кундан ортиқ таътилга эга бўлиб, бу дунёдаги энг узун таътил ҳисобланади. Таққослаш учун: масалан, Исроилда таътилнинг давомийлиги 84 кун, Жанубий Кореяда - 90 кун, Японияда - 102 кун. Тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, болалар узоқ танаффусдан кейин ўрганган материалининг 25 фоизини унутишади. Шунинг учун биз Қозоғистон мактабларида ўқув йилини 38 ҳафтагача узайтиришни таклиф қиламиз – ўқув йилини 15 августда бошлаб, 5 июнда якунлашни таклиф қиламиз. Ёки одатдагидек сентябрда бошланса, 20 июнгача узайтирилиши керак», - дейди «BINOM SCHOOL» бошқарувчи директори Арайлим Мағзумова.

Мутахассисларнинг ишончи комилки, ўқув йилининг давомийлигини ошириш дарслардаги юкламани 1-2 соатга қисқартиради, ўқув хоналари танқислигини оптималлаштиради, ўқувчиларга қўшимча таълим олиш имконини беради, ўқитувчилар эса уларнинг малакасини оширишга кўпроқ вақт ажратади.


Сўнгги хабарлар