Қозоғистон криптоактивларни ишлаб чиқариш бўйича дунёда иккинчи ўринда - Тоқаев

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон дунё криптобозори учун ўта муҳим аҳамиятга эга. «Астана» халқаро молия маркази директорлар кенгашининг йиғилиши ҚР Президенти ушбу жиҳатга урғу берди, деб хабар беради Kazinform.
«Қозоғистон учун ишончли ва рақобатбардош инфратузилмага эга биржа бозорини эълон қилиш жуда муҳим. Бу минтақавий ва глобал савдода етакчилик учун янги имкониятлар очади. Ҳукумат бу масалани атрофлича ўрганиши керак»

, – деди Президент.

Президент криптоиндустрия ва рақамли активларни ривожлантириш масалаларига ҳам тўхталиб ўтди.

«Имкониятларимиздан максимал даражада фойдаланишимиз керак. Мамлакатимиз криптовалюта ишлаб чиқариш бўйича иккинчи ўринда туради. Фақат хомашё экспортига қарам бўлиб қолмаслигимиз керак. Шу муносабат билан ҳукумат молиявий регуляторлар ва «Астана» халқаро молия маркази билан биргаликда кенг қамровли рақамли экотизимни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиши керак»

, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Эслатиб ўтамиз, Президент йиғилишни якунлар экан, АХММнинг 2021 йил учун йиллик ҳисоботини тасдиқлади.


Сўнгги хабарлар